Амир Темур номидаги моддий маданият тарихи музейи   Py | En | Uz
Шахрисабз  Амир Темур номидаги моддий маданият тарихи музейи Туры в Узбекистан Shahrisabz - Шахрисабз
Главная   Написать письмо
 
Тарихий-меъморий кадриятлар

Шахрисабз шахрининг тарихий эски шахар кисмидаги Амир Темур ва темурийлар даврига мансуб 19 та маданий меьморчилик ёдгорликлари ЮНЕСКОнинг «Умуминсоний кадриятлар» китоби руйхатига киритилган булиб, сакланиши жихатдан оргинал холатда. Ёдгорликларда музейификация ишлари йулга куйилмокда. Ёдгорликлар компакт равишда жойлашган булиб, асосан битта катта куча «Буюк ипак йули» кучаси) да жойлашган. Шахар марказида транспорт йули бир томонлама булиб, ёдгорликларда пиёда саёхат килиш хам мумкин.


Оксарой мажмуаси

Оксарой мажмуаси

Оксарой мажмуаси

Оксарой мажмуаси
Оксарой касри Урта Осиёдаги урта асрларга оид буюк меьморий ёдгорлигидир. Хозирда касрнинг пештокнинг иики кудратли устуни, каср майдони, фонтан ховузлари ва режа асосида бунёд этилган богнинг 10 га якин чинорлари сакланиб колган. Оксаройнинг тулик тасвири урта асрда яшаган тарихчилар ва шоирларнинг ёзма манбаларида сакланиб колган. Масалан Низомиддин Шомий, Шарофиддин Али Йаздий, Хофиз Обру, Ибн Арабшох, Мухаммад Бадеь Малехо, Мирзо Бобур, Алишер Навоий ва Кастилия (Испания) элчиси Руи Гонзалес Клавихо эсталикларида учрайди. Иншоат 1380-1404-йиллар мобойнида бунёд этилган. Оксарой ёдгорлигида Урта Осиё меьморчилик мактабига хос хилма-хил услублар кулланилган,масалан накшинкор ва майоликали сиркор гиштлардан иборат мозайика.Уйма мозайикада етти хил ранг; кук, ложувард, кора, сарик, яшил, ок, гиштин-кизил ва тилла ранг берилган.




 Оксарой мажмуаси  Оксарой мажмуаси Оксарой мажмуаси
Доруc-тиловат мажмуаси
Доруc-тиловат мажмуаси
Мазкур мажмуа таркибига Кукгумбаз жоме масчити, Шамсиддин Кулол ва Гумбази Саййидон макбараси ва талабалар учун бунёд этилган хужралар киради. Мажмуадаги барча бинолар турли даврларда (асосан XIV-XVI-асрларда) курилган булса-да, режа асосида шимолдан жанубга караган катта ховлида курилган булиб, ховлининг марказида бог барпо этилган.

Доруc-тиловат мажмуаси Доруc-тиловат мажмуаси


Доруc-тиловат мажмуаси


Доруc-саодат мажмуаси


Доруc-саодат мажмуаси


Доруc-саодат мажмуаси
Дорус-тиловат мажмуининг шаркида Дорус-саодат мажмуаси жойлашган булиб,унда Хазрати Имом масчити, Амир Темурнинг бевакт вайфот этган тунгич валиахд угли Жахонгир Мирзо макбараси,жануб томонида Амирр Темурнинг кейинги угли Умаршайх Мирзо макбараси ва шаркий томонда куринишидан Амир Темурнинг узи учун бунёд этилган макбаралари жойлашган. Археологик казишмалар даврида куплаб Кешлик барлос амирларининг хам макбаралари аникланган. Бино уз даврида жуда хашаматли булиб, уни курган тарихчилар хайрат билан ёзишган. Хозирда сакланиб колган иморат пойдеворлари, Жахонгир макбараси, Амир Темур саганаси ва Хазрати Имом масчити ва ховлидаги чинорлар хам мажмуанинг хашаматидан далолат бериб турибди.



Доруc-саодат мажмуаси Доруc-саодат мажмуаси


Доруc-саодат мажмуаси


Чор-су

Чор-су
Чор-су шахар марказида шимолдан жанубга ва шаркдан гарбга олибборувчи йуллар чоррахасида жойлашган булиб, умумий улчови 21Х21 метрли бир марказли бинодир. XV-асрда бунёд этилган Шахрисабз Чор-суси шу даврга оид Самарканд ва Бухоро Чорсуларидан мухандислик ечими нуктаи назаридан катта фарк килади.


Чубин мажмуаси Чубин мажмуаси
Мажмуа шахарнинг шимолий-шаркий кисмида жойлашган булиб, мажмуа таркибига масчит, дарвозахона, пешайвон, ховли, хужралар ва XIX-асрда бунёд этилган икки каватли бинодан иборат. Археологик ва ёзма манбаларга кура, мажмуа XIV-XVI-асрларда мадраса сифатида бунёд этилган булиб, унинг номланиши икки хил талкинга эга. 1-талкинга кура, мадрасани курдирган хомийнинг исми булиши мумкин, чунки мадраса хужраларидан бирида катта сагана булиб, саганага ишлатилган тош товутнинг капгоги хам топилган. 2-талкин буйича форс-тожик тилида ёгочдан курилган (чуб-ёгоч, ин-уй) деган маьнони бериш мумкин» - талкин бироз ишончсиз, чунки имсоратда ёгоч материаллар деярли ишлатилмаган.Мажмуада шахар тарихи музейи жойлашган.


Коба карвонсаройи







Коба карвонсаройи
Коба жамоатчилик биноси сифатида катта ахамият касб этади. Карвонсарой тугри турт бурчак булиб, марказда ховли жойлашган. Коба типик карвонсаройларнинг ягона ёдгорлиги хисобланади. Ховли кесик бурчакли квадрат шаклда булиб, бино бир каватли, хужралар учли гумбаз шаклида ёпилган. Ташки деворда безаклар йук, деворлар жуда калин. Этнографик маьлумотларга кура, унинг номланиши Ирокнинг Куфа шахридан келган араблар билан боглик.
ГОСТИНИЦЫ САМАРКАНДА

3-звездочные***
- Самарканд Плаза
- Константин
- Гранд Самарканд
- Ориент Стар
- Шахзода Люкс
- Малика Классик
- Шер-Дор
4-звездочные****
- Афросиаб
- Регал Паласе

2-звездочные**
- Зилол Бахт
- Латиф
- Караван Сарай Чорраха
- Зарина
- Сарбон
- Фуркат
Отели B&B
- Севара 1 & 2 B&B
- Дилшода
- Шахнаме B&B
- Камила
- Наджиба
- Джахонгир B&B
- Эмир

Партнеры Фотографии Узбекистана. Фотоколлекция 1000% Узбекистан  ***Активный отдых туры Центральная Азия  *** Туры в Узбекистан     ***Туризм в Ташкенте, Узбекистане - Эксперт  
Partner links
***


News Янгиликлар
Ходисалар, кургазмалар,
казилмалар...
Guest book Мехмонлар китоби
Сайтда маълумот колдиринг
Contacts Алокалар
Манзил, телефон, харита

Uzbekistan tourism: information, attractions, hotels
Узбекистонда ишлаб чикарилган www.parusinfo.com
Узбекистонда ишлаб чикарилган
www.parusinfo.com
 Uzbekistan hotels
Гостиницы Узбекистана
ClimberCA

Фотосуратлар © Виктор Вяткин
Сайтнинг хукукий эгаси © www.shahrisabz.org