Амир Темур номидаги моддий маданият тарихи музейи   Py | En | Uz
Шахрисабз  Амир Темур номидаги моддий маданият тарихи музейи Туры в Узбекистан Shahrisabz - Шахрисабз
Главная   Написать письмо



Нумизматика


Нумизматика


Нумизматика


Нумизматика


Нумизматика

Нумизматика

Шахрисабз («Яшил шахар») топоними илк бора 1351 йилда чигатой хон Буёнкулихон номидан зарб этилган тангаларда учрайди, аммо шу хон томонидан зарб килинган 1352 йилдаги тангаларда Кеш номи хам бор. Кеш топоними даставвал Зардушт Каьбаси деб аталадиган жойдаги Шопур 1 (242-273 йиллар) битикларида учрайди. Мусулмон ёзма манбаларида Кеш номи дастлаб VII аср охири-VIII-аср бошларида кулланилган. Уларда шахар номи уч хил: Каш, Киш ва Кеш шаклида ёзилган. Академик Э.В.Ртвелазенинг фикрича, даслаб шахар номи Кишан ёки Кешан булган. В.В.Бартольд Кеш номини куллаган.Милоддан аввалги 328 йилда Александр Македонский Наутака вилояти хукмдори Сисимитрга карши махсум юриш уюштиради. Александрдан кейин мил.ав.323 йилдан бошлаб, то 312 йилгача Салавк 1 томонидан тузилгунича давом этган давр хакида маьлумот кам.Мил.ав.321 йилгача Бактрия ва Сугдиёна сатрапи македониялик Филипп булгани,милодан авв. 321 йилдан бошлаб эса бу лавозимга кипрлик Стасанор эгаллагани маьлум. Шу даврга оид танга Китобнинг Жартепа ёдгорлигидан топилган.Мазкур танга милоддан аввалги IV асрларнинг охирида Македониялик Александр таклидидаги тангалар муомилада булганини курсатади. Кадимги Кеш-Шахрисабз худудидан Диодот (милоддан авв. 250-230 йиллар), Евтидем (милоддан авв.230-200-йиллар), Антимах (милоддан аввалги190-180 йиллар) ва Евкратид (милоддан аввалги 171-155 йиллар) тангалари бор. Хитой манбаларида учрайдиган Сухе ёки Сусе шахрининг пойтахти Китоб урнидаги Каландартепа булиб (М.Е.Массон) булиб, нумизматик маьлумотлар тасдиклайди. Унгида Геракл, терсида сугдий матн битилган хамда Зевс тасвирланган майда кумуш тангалар хам айнан Кеш тангалари деб эьтироф этилмокда. Шунга ухшаш тангалар Турткултепа ва Камаши туманидавн топилган. Бу тангаларда сугдийча ёзувни «Абтат хукмдори» деб укиш таклиф килинмокда. Абтат жанубий сугдда хукмронлик килган сулола асосчисидир. Кешнинг млодий III-V асрларга оид унгида сочи узига хос турмакланган хукмдор унг юзи билан тасвирланган, юз олдида икки суздан иборат сугдча битик булган мис тангалар зарб килинган. Танганинг терс томонида орка оёкларида турган шерни килич билан мавх этаётган кишининг тасвири бор. Бу тангадаги ёзувни хам мутахассислар «Кеш хокими» деб укишни таклиф килишмокда. Кешда 737 йилда Ахубидо номидан танга зарб килинган. Худди шунингдек, Шахрисабз шахар худудидаги Зиндонтепа ёдгорлигидан топилган тангада «Кеш хукмдори Ахурпат» деб ёзилган. Абу Муслим даври 751 йилда катл килинган Кеш хукмдори Ихрид филслари VIII асрнинг иккинчи чораги-урталарига тааллуклидир. Бу филсларнинг бет томонида «Кеш дехкони Ихрид» деган ёзув, терс томонида эса «Бу филслар Кешда зарб килинган» маьносидаги матн бор. X-асрда умумдавлат ахамиятига эга булган кумуш дирхамлар, шунингдек, мис филслар этила бошланган. Исмоил ибн Ахмад, Мансур ибн Нух (иккинчи) ва бошка хукмдорлар номидан зарб этилган тангалар Кеш вилоятидан куплаб топилган. Музей коллекциясида Амир Темур ва темурийлар даврига мансуб куплаб тангалар хам йигилган булиб, материаллар уз тадкикотчиларини кутмокда.

Нумизматика Нумизматика Нумизматика








ГОСТИНИЦЫ САМАРКАНДА

3-звездочные***
- Самарканд Плаза
- Константин
- Гранд Самарканд
- Ориент Стар
- Шахзода Люкс
- Малика Классик
- Шер-Дор
4-звездочные****
- Афросиаб
- Регал Паласе

2-звездочные**
- Зилол Бахт
- Латиф
- Караван Сарай Чорраха
- Зарина
- Сарбон
- Фуркат
Отели B&B
- Севара 1 & 2 B&B
- Дилшода
- Шахнаме B&B
- Камила
- Наджиба
- Джахонгир B&B
- Эмир

Партнеры Фотографии Узбекистана. Фотоколлекция 1000% Узбекистан  *** Активный отдых туры Центральная Азия  ***  Туры в Узбекистан     *** Туризм в Ташкенте, Узбекистане - Эксперт  
Partner links
***


News Янгиликлар
Ходисалар, кургазмалар,
казилмалар...
Guest book Мехмонлар китоби
Сайтда маълумот колдиринг
Contacts Алокалар
Манзил, телефон, харита

Uzbekistan tourism: information, attractions, hotels
Узбекистонда ишлаб чикарилган www.parusinfo.com
Узбекистонда ишлаб чикарилган
www.parusinfo.com
  Uzbekistan hotels
Гостиницы Узбекистана
ClimberCA

Фотосуратлар © Виктор Вяткин
Сайтнинг хукукий эгаси © www.shahrisabz.org