Амир Темур номидаги моддий маданият тарихи музейи   Py | En | Uz
Шахрисабз  Амир Темур номидаги моддий маданият тарихи музейи Туры в Узбекистан Shahrisabz - Шахрисабз
Главная   Написать письмо



Ёзма манбалар


Ёзма манбалар


Ёзма манбалар


Ёзма манбалар


Ёзма манбалар


Ёзма манбалар


Ёзма манбалар


Ёзма манбалар

Ёзувлар ва ёзув маданияти тарихи давлатчилик, ижтимоий-иктисодий,маданий-маьнавий утмишнинг бевосита узвий кисмидир. Ёзув маданияти узок асрлар мабойнида шаклланиб бориб, харф ёзув (фонетик) алифбели сифатида шакллангунига кадар, «мнемоника», «буюмли ёзув», «пиктогафия», «Идеограмма» каби боскичларни босиб утди. Масалан, Шаркий Кашкадарёнинг Куруксой ён багрида жойлашган Сийпантош ёдгорлигининг (сунгги палеолит ва мезолит даврига мансуб) тик кояларида пиктография (расмлардан иборат ёзув), Подаётоктепадан топилган сопол идишларда (милоддан олдинги VIII -VII асрлар) эса идеограмма яьни маьноси аник ва тасвирланиши осон булган шартли белгили ёзувлар аникланган. Марказий Осиёнинг VIII-VII–асрлари ёзув маданиятининг кенг микёсда равнак топган даври булиб, айрим олимлар Зардуштийларнинг мукаддас китоби Авестонинг кадимий кисми айнан шу даврларда яратилган деб хисоблайдилар. Бу мукаддас китобда Шаркий Кашкадарё вохаси Гава Сугуда-Сугдийлар макони сифатида таьрифланган. Бинобарин Марказий Осиё халклари милоддан аввалги 1 минг йилликнинг бошларида Олд Осиёда шомий халклар яратган финикий сунгра ундан усиб чиккан оромий алифбо билан таниш булганлар. Айнан ана шу ёзувда Марказий Осиё халклари мукаддас Авесто китобини ёзиб колдирганлар.

Марказий Осиё халкларининг кадимий ёзувлари генетик жихатдан уч асосда усиб чиккан. Биринчиси махаллий ёзув булиб, милоддан аввалги VI-V асрларда шакланган. Фанда «Иссик ёзуви» номини олган бу ёзув уша давр давлатчилик тизимида ишлатилган оромий ёзув билан ракобатлаша олмади. Чунки оромий ёзуви давлат ёзуви сифатида куллаб-кувватланган. Ахмонийлар давлатининг сатрапликлари нуфузи ошиб бориши билан, оромий ёзуви алифбосининг харфлари тизимига асосланган сугдийча ёзув пайдо булди. Хоразм ёзуви хам оромий ёзуви алифбоси тизимига асосланган булиб, 22та харфнинг 20 тасидан фойдаланилган. Кадимги Бохтар ёзуви хам оромий ёзувини Бактрия тилига мослаштириш оркали яратилган. Юкорида курсатилган сугдий, хоразмий, бохтарий, юнон-бохтарий каби кадимий ёзувларидан ташкари вохада моний, сурёний, кхароштхи, бархми, уйгур-туркий, ва кадимги туркий ёзувлар хам мавжуд булганки, афсуски улар жуда кам урганилган. Музей коллекциясида Подаётоктепадан топилган сопол идиш сиртига тасвирланган идеограмма услубидаги ёзув наьмуналари хам учрайди.

Узбекистон халкларининг кейинги минг йилдан ошикрок даврини уз ичига олган ёзув маданияти тарихи бевосита араб ёзуви билан боглик ва хозирги даврда Узбек халкининг ёзма мероси деб аталмиш араб, форс ва туркий тиллардаги ёзма ёдгорликлар хам араб ёзувидадир. Араб алифбосида дастлаб расмий ёзув тури маькалий деб аталган аталган. Мазкур ёзувда харфлар асосан вертикал ва текис-ёйик шаклда ифодаланган. Куфий хат услуби дастлаб Куфа шахрида VII-асрда Яьраб ибн Кахтон томонидан яратилган. Ушбу услубдаги ёзув Катта Лангар масчитида сакланаётган фанда «Лангар курьони» деб номлавнган курьонда ишлатилган. Шу билан биргаликда Шахрисабздаги олий иморатлар Оксарой, Дорулсаодат ва Дорултиловат мажмуаларининг деворий безакларида хам кулланилган булиб, ёзувнинг геометрик тугри бурчакли килиб ифодаланиши ёзувни накшсимонлиги туфайли хам ишлатилган. Музей коллекциясида IX-XI-асрлардаги куплаб сопол идишларда (Корахонийлар даври) битилган куфий услубидаги ёзув наьмуналари мавжуд.

Араб ёзувининг ривожи X-асрларнинг бошларида янги услубларни келиб чикишига сабаб булди. Бу янги услублар хам куфий услуби асосида булиб, асосан 6 та турга булинади: улар мухаккик, райхоний, сулс, насх, тавкиь, рикоь деган номлар билан аталади. Музей коллекциясидаги урта асрларга оид китобат саньатида куфий ёзувидан кейин насх хат услуби кенг кулланилган, то XIV-асрларгача таьлик, сунгра настаьлик хатлари яратилгунича купгина кулёзма асарлар насх хатида ва кисман рикоь хатида хам ёзилганлиги маьлум.

Амир Темур ва темурийлар даврида барча сохаларда булганидек, ёзув маданиятида хам ренесанс даври бошланди. Китобат сохасида Амир Темур саройида катта кутубхоналар ташкил этилиб, кутубхонада куплаб дунёга машхур хаттотлар фаолият олиб борган. Масалан мавлоно Абдуллох Кеший томонидан Миср подшосига Амир Темурнинг хати «эни 3 газ, узунлиги 70 газ (хозирги улчовда эни 1,8 метр, узунлиги 42 метр), хаммаси олтин сувида, китобат ва хуснихат фазилатида ягона мавлоно Мухаммад хати билан битилган мактуб жунатилганлиги замондош тарихчи Шарофиддин ал Яздийнинг «Зафарнома» асарида учрайди. Марказий Осиёнинг ёзув тарихида Амир Темур ва темурийлар даврида хуснихат ривожи энг чуккисига етиб, бу аньана Мирзо Шохрух салтанатида Хирот, Шероз ва бошка шахарларда хам Хусайн Бойкаро хукмдорлигида Алишер Навоий хомийлигида равнак топди. Мазкур минтака маданий мухитида шоирларнинг таьсири кучли булиб, Шахрисабздан Хиндистонга кучиб кетган Амир Хусрав Дехлавий (1253-1325), Мирзо Абдулкодир Бедил (1644-1721) каби шоирлар форс тожик тилида ижод килишган. Амир Темур ва темурийлар даврида Айюб Шахрисабзий ибн Абдулбарака, Лозимий Кеший, Нажми Кеший, Хаким Шахрисабзий, Мир Табиб, Мушток Шахрисабзий, Фарах Шахрисабзий кабилар ижод килишган.

XVI-XIX-асрларда Мовананахрда яшаб ижод килган катор хаттотлар Дарвишмухаммад ибн Дустмухаммад (XVI аср), Мир Абдуллох Термизий (XVII аср), Мухаммадюсуф Махдум Чаппанавис (XIX аср), Ахмад Дониш (XIX аср), Мухаммад Шариф Самаркандий (XIX аср), кабилар мавжуд эдиким, айнан Шахрисабзда Мирзо Умрбокий Шахрисабзий (Самаркандий) (1878-1957), Файзулло Равнакий (1892-1978), Абдулло Рахмон Гулшаний (1898-1978), Исмоилхон Шахрисабзий Факирий (1910-1980), Нажимиддин Асирий (Нажотий) (1917-1853), Салохиддин Маннон угли (Солихий) (1905-1977) кабиларни киритиш мумкин.







ГОСТИНИЦЫ САМАРКАНДА

3-звездочные***
- Самарканд Плаза
- Константин
- Гранд Самарканд
- Ориент Стар
- Шахзода Люкс
- Малика Классик
- Шер-Дор
4-звездочные****
- Афросиаб
- Регал Паласе

2-звездочные**
- Зилол Бахт
- Латиф
- Караван Сарай Чорраха
- Зарина
- Сарбон
- Фуркат
Отели B&B
- Севара 1 & 2 B&B
- Дилшода
- Шахнаме B&B
- Камила
- Наджиба
- Джахонгир B&B
- Эмир

Партнеры Фотографии Узбекистана. Фотоколлекция 1000% Узбекистан  *** Активный отдых туры Центральная Азия  ***  Туры в Узбекистан     *** Туризм в Ташкенте, Узбекистане - Эксперт  
Partner links
***


News Янгиликлар
Ходисалар, кургазмалар,
казилмалар...
Guest book Мехмонлар китоби
Сайтда маълумот колдиринг
Contacts Алокалар
Манзил, телефон, харита

Uzbekistan tourism: information, attractions, hotels
Узбекистонда ишлаб чикарилган www.parusinfo.com
Узбекистонда ишлаб чикарилган
www.parusinfo.com
  Uzbekistan hotels
Гостиницы Узбекистана
ClimberCA

Фотосуратлар © Виктор Вяткин
Сайтнинг хукукий эгаси © www.shahrisabz.org